Тела погибших в Актобе привезли в Ташкент

Мигрант жасадини жўнатиш ҳаражатларини ким қоплаши керак - ТИВ жавоби

652
Россия Федерациясида кўча тозаловчи бўлиб ишловчи ва томдан қор кураётганида йиқилиб вафот этган фуқаролардан бирининг қариндошининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди.

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала юзасидан баёнот берди.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йилнинг 5 январида мамлакатимиз фуқароси Отабек Болтаевнинг Москва шаҳридаги фожиали ўлими ва бунинг ортидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб чиқишлар бўлгани оқибатида пайдо бўлган вазиятдан хабардор”, - дейилган баёнотда.

Баёнотида айтилишича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими маълумотларига кўра, марҳумнинг қариндоши сифатида ўзини таништирган Баҳодир Аҳмедов 2019 йилнинг 9 январида, яъни Элчихонага мурожаат қилишидан бир кун аввал (О.Болтаев ишлаб келган) “Жилищник Пресненского района” давлат бюджет корхонаси раҳбариятидан транспортировка ва дафн учун 100 минг рубль (1,5 минг АҚШ долларига яқин) маблағни имзо қўйиб олган. Бу ҳолатда ритуал хизматлар ва авиаташиш хизмати нархи 50 мингдан 100 минг рублгача миқдорни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Жилищник Пресненского района” давлат бюджет корхонаси директори И.Н.Костин буйруғига кўра, О.Болтаевнинг рафиқаси — Ш.Болтаева номига Б.Аҳмедов томонидан тақдим этилган банк карточкасига 250 минг рубль миқдоридаги бирдан тўланадиган моддий ёрдам ўтказиб берилади.

Работа полиции Казахстана
ИА "Новости-Казахстан", Анатолий Устиненко

ТИВ баёнотига кўра, Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг 220-, Фуқаролик кодексининг 1084- ва 1088-моддаларига биноан, меҳнат вазифаларини бажараётган чоғда соғлигига зиён етказилган шахсларнинг кўрган зарарларини қоплаш иш берувчи томонидан амалга оширилади.

Шундай қилиб, Б.Аҳмедов Элчихонага мурожаат қилишдан аввал О.Болтаевнинг жасадини жўнатиш учун етарли маблағга эга бўлган ва унинг молиявий қийинчиликлар борасидаги важлари ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Элчихонанинг консуллик бўлими О.Болтаевнинг қариндошлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган суммаларнинг олинганлиги ёки боқувчисининг йўқотилганлиги сабабли иш берувчи томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш, шунингдек, хавфсизлик техникаси етарли даражада таъминланмагани учун айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича (Россияда мавжуд қонунчиликка мувофиқ) ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга ариза беришгани ҳақида ахборотга эга эмас.

О.Болтаевнинг оила аъзолари ёки уларнинг қонуний вакили расмий мурожаат қилган тақдирда Ўзбекистон ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва марҳумнинг оиласининг манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ–3839 сонли “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида хорижда меҳнат фаолияти олиб бораётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш фонди тузилган.

Мазкур ҳужжат билан меҳнат миграцияси даврида вафот этган ўзбекистонлик фуқароларнинг жасадларини ташиб келтириш бўйича харажатлар ўша Фонд тарафидан қоплаб берилиши назарда тутилган”, - дейилади департамент хабарида.

652