Атомная станция Тианж в Бельгии.

Атом электр станцияси билан фахрланиш керак эксперт

404
Тошкентда “Ўзатом” ва “Ростатом” мутахассислари учун  ўтказилган дастлабки семинар атом электр станциясини қуриш учун майдон танлаш масаласига бағишланди.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станцияси миллий лойиҳа бўлиб, ундан фақат фахрланиш  керак, дейди МАГАТЭ эксперти Жорж Ҳаддад, “Ўзатом” агентлиги хабарига асосан.

Ҳадад айтишига қарагандан дунёнинг ҳеч бир мамлакатиёки муассасаси АЭС ни мустақил қурмайди. Шуни тушуниш зарурки, АЭС кўпчиллик билан биргаликда қуриладиган лойиҳа. Унинг устида олиб борилаётган ишларни бошқа идоралар билан ҳам мувофиқлаштириш керак.

МАГАТЭ экспертлари фикрига кўра, бўлажак АЭС учун майдон танлаш масаласига жиддий ёндашиш ва ушбу ишни ўта синчиковлик билан бажариш жуда муҳимдир. Улар МАГАТЭ АЭС қурилишининг сейсмологик, гидрологик, метрологик, геотехник омиллар ва бошқа жиҳатларига бағишланган семинарлар ўтказиш имконига эга эканини қайд этишди. 

Эслатиб ўтамиз, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) семинари Тошкентда 4-6 февраль  кунлари бўлиб ўтган эди. “Ўзатом” ва “Ростатом” мутахассислари учун  ўтказилган дастлабки семинар Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш учун майдон танлаш масаласига бағишланди.

404