Здание министерства здравоохранения Узбекистана

Кореялик мутахассис Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди

176
Кореялик мутахассис шу вақтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари эди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентнинг қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Донгвук Ли соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул бўлади.

Кореялик мутахассис шу вақтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари эди.

Шунингдек, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини юртимизда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда "электрон соғлиқни сақлаш" тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилди.

176
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

16
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

16
Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 51 мингдан ошди

46
(Янгиланган 10:08 20.09.2020)
Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 243 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 235 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 429 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 47 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

46
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси