Узбекская валюта - сум

Ўзбекистон фуқароси чет элга кетиш учун 51,3 миллион сўм алимент тўловини тўлади

428
Узун тумани истиқомат қилувчи фуқаро чет элга чиқиш учун 50 миллион сўмдан ортиқ маблағни алимент тўловини тўлади.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ўзбекистон фуқароси чет элга муаммосиз чиқиш учун тўлиқ алимент тўловларини тўлади. Podrobno.uz. хабарига асосан.

“Узун тумани МИБ бўлимида иш юритувида вояга етмаган болани боқиш учун алимент тўловларини ундириш тўғрисида фуқаролик ишлар бўйича судининг  ижро ҳужжати мавжуд”, - деб таъкидлашди бюрода.  

Ўзбекистон фуқароси чегарадан чиқишда муаммоларга дуч келишини англаб, собиқ рафиқасига болани 18 ёшгача боқиш учун олдиндан 51,3 миллион сўм алимент тўловини тўлаб қўйди.

Шундан кейинг Узун туманининг МИБ бўлими ушбу фуқародан чет элга чиқиш бўйича тақиқни олиб ташлади.   

 

428