Boeing-787 Dreamliner

Ўзбекистон ҳаво йўллари Boeing билан янги шартнома имзолади

165
Шартномага асосан таъмирлаш талаб қилинаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётларининг носоз шассиси тезда соз шассига аламаштириб алмаштириб берилади.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Boeing корпорацияси Boeing-787 Dreamliner самолётлари учун носоз шассини (қўниш ғилдираги) тезда янгисига алмаштириб бериш хизмати ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда америкалик ишлаб чиқарувчи матбуот хизмати.

“Ушбу дастур техник хизмат кўрсатиш вақтини жуда қисқа қилади. Авиакомпания таъмирлашга вақт сарфламай самолётдан фойдаланишни давом эттириши мумкин”, - дейилган хабарда.

Дастур доирасда капитал таъмирлаш керак бўлган шасси Boeing томонидан сертификация қилинган шассига алмаштириб берилади. Бунинг учун алоҳида шартнома тузиш ва таъмирлаш жараёнини бошқариш талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 4та Boeing-787 смололётларидан фойдаланишни 2016 йилда бошлаган. Айни дамда авиакомпания паркида 4та ана шундай самолёт бор.

165