Ўзбекистонда этика нормаларини бузган журналистлар жавобгарликка тортилади

© Sputnik / Болат ШайхиновПредставитель сирийской оппозиции в окружении представителей СМИ
Представитель сирийской оппозиции в окружении представителей СМИ   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кодекс асосида журналистларнинг сифатли ахборот етказишда масъулиятларини ошириш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Ўзбекистонда журналистларнинг касб этикаси кодекси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.

Работа журналистов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон журналистлари бепул гувоҳнома оладиган бўлдилар

Хабарда келтирилишича, фуқароларнинг холис, ишончли ахборот олишлари, шунингдек, журналистларнинг фикрлар хилма-хиллигини инобатга олган ҳолда ҳаққоний ва объектив маълумот тайёрлаши ва уларни етказишини таъминлаш мақсадида журналистларнинг касб этикаси кодекси ишлаб чиқилмоқда. Бу оммавий ахборот воситаларининг ўз-ўзини бошқариш усули бўлиб, бу борада ҳеч қандай суд ёки ваколатли давлат идоралари аралашмайди.

Кодекс асосида журналистларнинг сифатли ахборот етказишда масъулиятларини ошириш кўзда тутилган.

“Журналистларнинг Касб этикаси кодекси принциплари ва нормаларини бузган журналистлар кодексда белгиланган тартибга кўра жавобгарликка тортиладилар”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0