Бош прокуратура ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровПешеходы переходят дорогу
Пешеходы переходят дорогу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пиёдани уриб кетган прокуратура ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Тошкентда пиёдани уриб кетган прокуратура бошқармаси ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилди, деб хабар қилмоқда Дарё нашри.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура адвокатлар таъқиб этилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Ж.А. жорий йилнинг 24 январида соат 19:15 ларда хизмат юзасидан ўзига бириктирилган Lacetti 2 русумли автомашинани Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб йўлнинг биринчи ҳаракатланиш бўлагидан бошқариб кетаётиб, Шаҳрисабз—Тараққиёт кўчалари чорраҳаси пиёдалар ўтиш жойига яқинлашган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 111-бандидаги «Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёдага қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак» деб кўрсатилган талабларига риоя қилмаган ҳолда ҳаракатини давом эттириб, секинлашиш чораларини кўрмасдан, чорраҳанинг пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб келаётган 1960 йилда туғилган Н.Х.ни автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юборган.

Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲ: аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Натижада Н.Х. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари билан, 1-сонли Республика клиник шифохонасига жойлаштирилган ва 29 январь куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида тегишли экспертизалар ўтказилиб, Ж.А.га ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг ушбу моддасида - Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлишига сабаб бўлса – 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0