Логотип Узбекнефтегаз

“Ўзбекнефтгаз”га янги раҳбар тасдиқланди

183
Баходиржон Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Ҳукумат қарори билан, Баходиржон Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Шу кунгача, Баходиржон Сидиқов Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз"нинг аввалги раҳбари Баҳром Ашрафханов молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

183