Шприц с лекарством

Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

445
Ўзбекситонда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекистонда  аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Германиялик онколог саратондан сақланишнинг энг яхши услубини айтди

Таъкидланишича, ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 370 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилади, шулардан 190 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этади. Ўзбекистонда эса бачадон бўйни саратони энг кўп учрайдиган саратон касалликлари орасида иккинчи ўринда. Касалликлар орасида хавфлилиги кўрсаткичи бўйича эса бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони хасталиклариидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар орасида бачадон бўйни саратонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради. Шундай қилиб, папиллома вируси касалликларининг салмоғи юқори бўлиб, уни олдини олиш учун самарадорлиги юқори ва хавфсиз бўлган одам папилломаси вируси вакцинаси билан эмлаш орқали бачадон бўйни саратони билан касалланишнинг камайишига эришиш мумкин.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходими Камола Сафаевага кўра, дунёда ОПВга қарши вакцина билан қизлар 2006 йилдан бошлаб эмланади. Юздан ортиқ мамлакатлар ундан фойдаланиш учун рухсат олган, улардан 74 таси вакцинани ўзларининг миллий эмлаш календарига киритган. Кўп йиллик ўрганишлар вакцинанинг самараси 10 йилдан ортиқ эканини кўрсатмоқда.

“Миллий эмлаш календари бўйича юртимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан профилактик эмланади, уларни қўллаш эвазига кўп йиллардан буён қатор касалликларнинг олди олиняпти”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова.

Британиялик олимлар саратоннинг еттита асосий аломатларини санаб ўтишди

Таъкидланишича, жойларда Глобал вакцина ва иммунизация альянси ёрдамида қурилаётган музлатгичли омборларда вакциналар сифатли сақланади ва тарқатилади. Вакциналар жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга олиб келина бошлайди ва октябр ойидан бошлаб 400 минг нафарга яқин 9 ёшли қизлар мактабларда ва тиббиётнинг бирламчи бўғинларида эмланади.

445

Тошкент ҳайвонот боғида 10 йил ўтиб Бухоро буғулари пайдо бўлди

25
Бухоро буғуси (хонгул) Халқаро ва Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган. Пойтахт ҳайвонот боғига улар Зарафшон миллий табиат қўриқхонасидан келтирилди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Пойтахт ҳайвонот боғига 10 йиллик танаффусдан сўнг Зарафшон миллий табиат қўриқхонасидан Бухоро буғулари келтирилди.

Бухоро буғуси (хонгул) Халқаро ва Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган. Сурхондарё вилояти, Пайғамбар ороли ва Амударё тўқайзорларида умумий ҳисобда 60-70 бошни ташкил этиши тахмин қилинади.

Йўқ бўлиб кетаётган бу тур муҳофазага олинган ва жониворларни овлаш тақиқланган. Танаси 78—86 см, бўйи 56—60 см, оғирлиги 75— 100 кг. Тўқ кулранг, елкасида қорамтир йўллари бор. Шохлари бутоқли. 

25

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 55,1 мингдан ошди

55
Ҳозирда мамлакатда 3218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда коронавирус яна 179 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 55132 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 97 нафари Тошкент шаҳрида, нафари Наманган вилоятида, 17 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Фарғона вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 456 кишига етди.

Шу пайтга қадар 51 458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

55
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Здание МИД РФ

Қорабоғдаги вазият: Россия ТИВ томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирди

39
(Янгиланган 13:21 27.09.2020)
Россия ТИВ баёнотида ёзилишича, Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашган. Ҳар иккила томондан ўққа тутиш кузатилмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумотлар бор.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ можароси томонларини зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирди.

Баёнотда ёзилишича, Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашган. Ҳар иккила томондан ўққа тутиш кузатилмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумотлар бор.

“Томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва вазиятни барқарорлаштириш мақсадида музокараларга ўтишни чақирамиз”, - дейилган Россия ташқи сиёсий идораси баёнотида.

Аввалроқ якшанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғда туташ чегаралардаги аҳоли пунктини ўққа тутганини маълум қилган эди. Ушбу маълумотларга кўра, аҳоли орасида қурбонлар бор. Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қорабоғ “ҳаво ва ракета ҳужумларига” учраган. Арман томони Озарбайжоннинг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини хабар қилди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот котиби Ваграм Погосян Қорабоғда тинч маҳаллий аҳоли, жумладан, пойтахт Степанакерт артиллерия ҳужумига учраганини маълум қилган эди. У аҳолини яширинишга чақирган эди.

Кейинчалик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари Қорабоғдаги туташ чегараларда ҳужумга қарши амалиёт бошлаганини маълум қилди. Арманистон Озарбайжон учта танкини қўлдан бой берганини хабар қилди. Озарбайжон ҳарбийлари эса Арманистон қуролли кучларининг 12 та зенит комплекслари йўқ қилинганини маълум қилди.

39