Профилактика инспектори болаларга ҳайвонларга озор бермасликни ўргатди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишКошка породы тойгер
Кошка породы тойгер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мушукчага озор берган болакай бундан буён ҳатто суваракларни ҳам ўлдирмасликка ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Марина Лукьянова исмли фуқаро Фейсбукда униг ҳавлисида болалар мушукларга озор беришаётганини хабар қилган эди. Мушуклар тақдирига бефарқ бўлмаган ушбу уй аҳолиси профилактика инспекторига мурожаат қилишади, ИИББ хабарига асосан.

#Озорберма социальная акция - Sputnik Ўзбекистон
"Инсон бўл" #озорберма ижтимоий тадбири бошланди

- Бугун соат 15:15 ларда бизнинг ҳовлимизга участка нозири келди. У бир ўзи эмас, форма кийган “жиддий амаки”  билан  бирга келди, деб ҳазиломуз ҳикоя қилади Марина.

"Мушукларни хўрлаган болаларни ва уларнинг ота-оналарини топдик. Менинг қўлимда ҳалиги озор еган мушукча эди. Биз болалар билан профилактика суҳбати ўтказа бошладик.

Форма кийган киши болаларни бироз чўчитиш учун, жиддий овозда “ҳозир ҳамма уй-уйига бориб нарсаларини олиб келади ва биз милиция болалар хонасига борамиз”, - деди. У буни шунчалик ишонч билан айтдики, ҳатто мен ҳам бироз чўчиб кетдим.

Шумлик қилган болалардан бирининг онаси қаттиқ уриша бошлади, яна бири баланд овозда йиғлаб менинг қўлимдаги мушукчадан кечирим сўрай бошлади. Йиғи аралаш у бундан буён барча кучсизларни ҳимоя қилишни, ҳатто уйидаги суваракларни ҳам ўлдирмасдан парвариш қилишни ваъда берди. Бундан унинг онаси қаҳ-қаҳлаб кулиб юборди. Ота-оналар болалар билан суҳбатни уйда давом эттиришни ваъда беришди.

Собаки - Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис ҳайвонларни ҳимоя қилиш ҳақидаги петицияни кўриб чиқади

Жазо чораси сифатида болалар дарсдан сўнг бир ҳафта давомида ҳовлини супуриш ва мушукларга овқат бериш билан шуғулланишга келишиб олдик”, - деб ёзади фейсбук фойдаланувчиси.  

Воқеа ана шундай яхши якунланди. Болаларга ўз вақтида ўз ўз қилмиши учун жавоб беришга тўғри келишини тушунтириб қўйган яхши. Ундан ташқари, ҳақиқий эркак киши ҳеч қачон кучсизларга озор бермайди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда ҳозирга қадар ҳайвонларни одамларнинг шафқатсиз муносабатида ҳимоя қилувчи қонун қабул қилингани йўқ. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Mening Fikrim ташаббуслар сайтида ушбу ҳақида қолдирилган петиция 10 000 дан кўп овоз тўплаган эди. Қонунга биноан шунча овоз тўплаган петициялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиши ва таалуқли қонунлар қабул қилиниши керак.

Янгиликлар лентаси
0