Boeing 757 узбекских авиалиний

Uzbekistan Airways муҳим ахборот билан чиқди

881
Ҳозирги вақтда Ҳиндистон ва Покистон чегара вилоятлари парвозлар учун ёпилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Uzbekistan Airways Ҳиндистон, Покистон ва Жанубий-Шарқий Осиё шаҳарларига амалга ошириладиган парвозлар бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

"Афғонистон ва Покистон чегара зоналарида беқарор вазият туфайли Ҳиндистон, Покистон ва Жанубий-Шарқий Осиё шаҳарларига амалга ошириладиган парвозлар жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин", - дейилган авиакомпания хабарида.

Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабарида айтилишича, авиакомпания ваколатхоналари ёки учиш аэропортларида парвоз ҳақида маълумотларга аниқлик киритиш зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 февраль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Амритсар йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган самолёти Тошкентга қайтишга мажбур бўлди.

Бунга Покистон ва Ҳиндистон орқали транзит қатновларининг ёпилиши, хусусан, Покистон ҳукумати томонидан маълум бир ҳаво ҳудудида парвозларни амалга ошириш учун тақиқлов сабаб бўлди.

Ҳозирги вақтда Ҳиндистон ва Покистон чегара вилоятлари парвозлар учун ёпилган.

881