Россия армияси ўзбек ҳарбийлари билан Яқин Шарқдаги ҳаракатлар тажрибалари билан бўлишди

© Министерство обороны УзбекистанаКомандование ЦВО поделилось опытом действий на Ближнем Востоке с военными Узбекистана
Командование ЦВО поделилось опытом действий на Ближнем Востоке с военными Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори ҳамда Марказий Осиё минтақасида хавфсизликнинг кафолати эканлигини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

© Министерство обороны УзбекистанаЎзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Россия армияси ўзбек ҳарбийлари билан Яқин Шарқдаги ҳаракатлар тажрибалари билан бўлишди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Россия Қуролли Кучлари делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюриб, олий ҳарбий таълим муассасасаси тарихи ва фаолияти, шунингдек, қўмондонлик ва штаб бўғинида ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида янгича ёндашувлар билан танишди. Лапин Россия армиясининг Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлари ҳақида маъруза ўқиб, Академия шахсий таркиби билан тажрибаларини бўлишди.

Александр Лапин Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори ҳамда Марказий Осиё минтақасида хавфсизликнинг кафолати эканлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар икки давлат мудофаа идораларининг ҳамкорлиги ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, ҳарбий-таълим йўналишида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди. 2 март куни Россия Федерациясининг ҳарбий делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарнинг тарихий ва маданий обидалари билан яқиндан танишади.

© Министерство обороны УзбекистанаЎзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Россия армияси ўзбек ҳарбийлари билан Яқин Шарқдаги ҳаракатлар тажрибалари билан бўлишди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

2017 йилнинг октябрида “Фориш” тоғ полигонида (Жиззах вилояти) икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик ҳамда Россия—Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари ҳам ёд этилди, унда Россия Марказий ҳарбий округига қарашли тоғ-ўқчи бўлинмаларини жалб этилганди.

Янгиликлар лентаси
0