Омонулла Мадаев

Омонулла Мадаев вафот этди

395
Ўзбекистондаги тест тизимини кескин танқид қилган адабиётшунос олим Омонулла Мадаев вафот этди.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Таниқли адабиётшунос олим, минг минглаб талабаларнинг устози Омонулла Мадаев 2 март куни 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Facebookда адибнинг яқинлари хабар қилди. 

“Адажонимни бериб куйдик... Эртага пешин намозида Кукча масжидида укилади жанозалари”, - дейилган Шахноза Мадеванинг хабарида.

Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йилда ТошДУнинг филология факультетини битириб мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлайди. 1982 йилдан 2015 йилга қадар ТошДУнинг ўзбек мумтоз адабиёти факультетила ишлаб келганлар.

Омонулла Мадаевнинг хизматлари “Мохир педагог”, “Отличник народного образования” ва “Дўстлик” унвонлари билан тақдирланган. Ўқувчилари у кишини жудда қаттиққўл ва шу билан бирга меҳрибон устоз сифатида эслаб қолганлар.

Сўнгги йилларда устоз Омонулла Мадаев Ўзбекистондаги мавжуд тест тизимини, ўқитувчилар орасидаги порахўрликни кескин танқид қилган эдилар. Хусусан, у кишининг Ўзбекистон телевидениесидаги кўрсатувлардан бирида ўта мураккаб ифодаланган савол юзасидан "Боласи йўқ одам тузган бу саволни" деган гаплари ҳамманинг ёдида бўлса керак.  

395