День Знаний в Южной Осетии

Россия Ўзбекистонга рус тили ўқитувчиларини тайёрлашга ёрдам беради

312
Айни дамда Ўзбекистонда “рус тили ва литература” мутахассислиги бўйича битирувчилар сони, керак бўлган мутахассислар сонининг учдан бирни қоплайди холос.

ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Россия таълим вазирлиги Ўзбекистонга рус тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ёрдам беради, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига асосан.   

Ушбу ҳақида Ўзбекистон халқ таълими вазири Алишер Умаровнинг Москвада бўлган тшарифи давомида Россия таълим вазири Ольга Васильева билан учрашуви давомида келишиб олишди.

“Васильева Ўзбекистон рус тили ўқитувчиларини Россия олийгоҳларида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалари борлиги ҳақида маълум қилди”, - дейилган хабарда.  

Васильева шунингдек ўзбекистонлик  рус тили ўқитувчиларининг билимларини жуда юқори баҳолаган ва улар рус танловларида тез-тез  ғалаба қозонаётганларини қайд этган.

Россия ва Ўзбекистон таълим вазирлари икки муассаса орасида ҳамкорлик шартномаси имзолаш масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Васильева айтишига қараганда, ушбу шартнома имзоланишга тайёр ва айни дамда ички келишув жараёнидан ўтмоқда.

Ундан ташқари Россия томони Ўзбекистоннни Россия таълимга кўмак бериш дастурига (Russia Education Aid for Development, READ)киритиш борасида ҳам музокаралар ўтказишди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, айни дамда “рус тили ва литература” мутахассислиги бўйича битирувчилар сони, керак бўлган мутахассислар сонининг учдан бирни қоплайди холос.

Ўзбекистондаги Россия элчихонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон мактабларида рус тили ўқитувчилари етишмовчилигини маҳаллий кадрлар тайёрлаш ҳисобидан ҳал қилишни режалаштирган. Россиядан рус тили ўқитувчиларини таклиф қилиш режасидан ҳозирча воз кечилган.

312