Вывод советских войск из Афганистана – 30 лет

Байналмилал жангчиларнинг оналарига медаллар тақдим этилди

204
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 8-март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан байналмилал бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган йигитларнинг оналарига байрам дастурхони ёзилди.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Veteran бирлашмаси раиси Талъат Мурадов Бирлашманинг 25 йиллиги муносабати билан чиқарилган юбилей медалларни байналмилал бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган йигитларнинг оналарига тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Тошкент шаҳрининг  Юнусобод туманида 8-март Халқаро хотин кизлар куни муносабати билан байналмилал бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган йигитларнинг оналарига байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда йиғилган онахонлар, мардларча ҳалок булган фарзандларининг номлари  мустақиллик майдонидаги хотира китобига киритилганлигини  чуқур ҳис - ҳаяжон билан тилга олиб, дуога қўл очишди. Қурбон бўлган фарзандларнинг ота-оналари учун "Хотира китоби" унутилмас хотираларининг борар маконига айланди.

Шунингдек, Бирлашманинг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан совғалар, гуллар ва Юнусобод туманидаги  288-мактабнинг кўнгилли ўқувчилари томонидан шеърлар ўқилиб, гулдасталарнинг совға қилинди.

Бундан ташқари, Республика Бирлашма раиси томонидан мустақил юришга қийналадиган онахонларга таянч ҳаракатига кўмаклашувчи қурилмалар топширилди.

Ватан, халқ учун жон фидо  этган фарзандларнинг доимо хотираланиши, уларнинг руҳларининг шод этилиши ёш авлодларнинг қадриятлар таъсирида шаклланишида муҳим омилдир.

204