Мусульмане в мечети Джума Хан Джами в Евпатории во время празднования Курбан Байрам.

Ўн беш йилдан сўнг қарийб учдан бир россиялик мусулмон бўлади муфтий прогнози

343
Равиль Гайнудиннинг фикрига кўра, Россия мусулмонлари сонининг кескин ошиши сабабли ўнлаб янги масжидлар қуриш керак.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Россия мусулмон аҳолисининг сони 15 йилдан сўнг 30 фоизгача кўпайиши мумкин. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний бошқармаси ва Россия Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равиль Гайнутдин маълум қилди.

“Биз чуқур билимга эга эканлигига шубҳа қилмайдиган мутахассислар прогнозларига кўра, 15 йилдан сўнг Россиянинг  30 фоизгача аҳолисини  мусулмонлар ташкил этади”, - деди шайх Равиль Гайнутдин.

У 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Москва Жоме масжидида фаолият юритаётганини айтиб, бу каби прогнозлар умуман олганда тажрибада ўз тасдиғини топаётганини маълум қилди.

“2018 йилда Қурбон байрам намозига 320 мингдан зиёд мусулмонлар ташриф буюришди. Бу рақамлар ҳар йил ўсишда давом этмоқда”, - деди муфтий.

Россия Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равиль Гайнутдин экспертларнинг аниқ исмларини келтириб ўтмаган.

2002 йилда Россияда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан маълум бўлишича, Россияда анъанавий мусулмонлар сони 14,5 миллионга яқин. Россия  аҳолисининг сони 2017 йилда 144,5 миллионга етган.

343