Студенты Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои выиграли международную олимпиаду по русскому языку

Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонишди

111
Мазкур олимпиада ғолибларига Россия ОТМларида ижтимоий соҳа бўйича магистратурага кириш имконияти берилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиадада 25 та давлатдан қатнашган 100 дан ортиқ талабалар орасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Олимпиада онлайн тарзда икки босқичда ўтказилиб, унда талабаларнинг рус тилида тинглаб тушуниш, сўзлаш ва мантиқий изчиликда бехато ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

"Тенг курашлар остида ўтган билимлар беллашувида иккала гуруҳда ҳам мутлақ ғолибликни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Усмонова Нилуфар ва Мамарасулов Толиблар қўлга киритишди", - дейилади хабарда.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Сурия, Тожикистон, Афғонистон, Замбия, Вьетнам ва Миср вакиллари қўлга киритишди. Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳам онлайн режимида ўтказилди. Барча совриндорлар номи маълум қилиниб, уларга ғолиблик сертификатлари ва эсдалик совғалари топширилди.

111