Мужчина курит сигарету

Парвоз давомида тамаки чеккан ўзбекистонлик йўловчи самолётдан тушириб олинди

347
Энди уни 200 ЭКИҲ миқдорида жарима ёки 15 суткага ҳибсга олиш тўғрисида маъмурий жазо кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри аэропортида самолёт ичида тамаки чеккан ўзбекистонлик йўловчи самолётдан тушириб олинди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитасига асосан. 

"Истамбул - Олма-Ота" парвози давомида самолёт ичида тамакки чеккан 43 ёшли ўзбекистонлик йўловчи, экипаж командири хабарига кўра самолётдан тушириб олинди ва маъмурий жазо кутмоқда, - дейилган хабарда. 

Ушбу қонунбузарлик учун Қозоғистонда энг кам иш ҳаққининг 200 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка ҳибсга олиш  жазоси берилиши мумкин. 

347