Ҳокимга савол берган каттақўрғонлик 15 суткага қамалди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник правоохранительных органов
Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маош олсам алимент пулини, албатта, тўлайман", деб турганида эркакни қарздорлиги боис ўн беш суткага қамаб қўйишди.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Жорий йил 10 февраль куни Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг "Очиқ мулоқот" кўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокимига савол берган Жамшид Арзиқулов 15 суткага қамалди, деб хабар тарқатди "Зарафшон" газетаси.

Виртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Президент портали орқали туҳмат қилган фуқаро қамалди

Хабарда айтилишича, очиқ мулоқот вақтида Каттақўрғон шаҳар раҳбари Музаффар Ҳошимов аҳолидан тушган мурожаатларга жавоб қайтарган.

Каттақўрғон шаҳри Дўстлик маҳалласида яшовчи Жамшид Арзиқулов алиментдан қарзи борлиги, ўзи ишсизлиги, агар ишга жойлашадиган бўлса, қарзларини тўлашини айтиб, мурожаат қилган.

Шаҳар ҳокимлиги эркак мурожаатини ерда қолдирмаган ва шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирган. Аммо Арзиқулов ушбу онлайн мурожаатдан сўнг 15 суткага қамалган.

"Мен Жамшид Арзиқуловнинг кейинги рафиқасиман, турмуш ўртоғим ишга кириб, "Маош олсам алимент пулини, албатта, тўлайман", деб турганида уни қарздорлиги боис ўн беш суткага қамаб қўйишди. Қамоқдан олиб чиқишим учун 456 минг сўм тўлашим керак экан. Шунча пулимиз бўлганида, биринчи навбатда алиментни тўлардик-да. Ишсизман, ёш болаларим билан қийналиб ўтирибмиз...", - дея эркакнинг кейинги рафиқаси Х.Ҳайдарова сўзларини келтиради нашр.

Янгиликлар лентаси
0