Японский сад в районе метро Бадамзор в Ташкенте

Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида нечанчи ўринда?

862
“AirVisual” ҳаво сифатини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ва тоза ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон “AirVisual” ҳаво сифатини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилот томонидан тузилган 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон рейтингда сариқ ранг билан белгиланган. Бу ҳаводаги зарарли моддалар миқдори қониқарли даражада, лекин ифлосланган ҳавога сезгир бўлган кишилар ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши кераклигини билдиради.

Қайд этиш жоизки, Қозоғистон 20-ўрин, Украина-49, Россия 58-ўриндан жой олган. Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташқари Марказий Осиё мамлакатлари рейтингга киритилмаган.

Жаҳон бўйича энг ифлосланган ҳавога эга давлат сифатида Бангладеш кўрсатилган. Ундан кейинги поғоналардан Покистон ва Ҳиндистон ўрин олган.

Ҳавоси энг тоза мамлакат сифатида Исландия, Финландия, Австралия қайд этилган.

Рейтинг тузувчилар ҳар йили ҳаво ифлосланиши туфайли 7 млн.га яқин киши вафот этиши, шунингдек, бу ҳолат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили 225 млрд. долларлик зарар етказишини қайд этишди.

862
Оповещение о наложении штрафа

Маъмурий жарима 15 кун ичида тўланса 25 % чегирма берилади - Олий суд

29
(Янгиланган 12:34 04.12.2020)
Келажакда маъмурий жарималарни ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун жарима миқдоридан чегирмалар жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 дек, Sputnik. Келажакда қонун ижросини ўз вақтида бажарган фуқаролар учун турли рағбатлантириш услублари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, маъмурий жарималарни тез ва ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун чегирмалар жорий этилиши мумкин.

Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.

"Агар қарор топширилганидан сўнг у 15 куни ичида бажариладиган бўлса, жариманинг 75%ини тўлаш кифоя бўлди. Қолган 25% идан озод қилинади", - деди Эранов.   

Ундан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятлар соҳасида кўплаб қонунбузарликлар жиноят рўйхатидан чиқарилиб енгилроқ тоифага ўтказилиши, жазо чоралари енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган.  

Маълумот учун, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тартиб жорий этилган. Хусусан Россияда ҳайдовчилар белгиланган жаримани 2 ҳафта ичида тўлаган тақдирда жарима миқдоридан 50% чегирма берилади. 

29
Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев илм-фан ва инновациялар соҳасини танқид қилди

48
(Янгиланган 10:16 04.12.2020)
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда илм-фан ва қишлоқ ҳужалиги ва саноат соҳалари орасида боғлиқлик етишмаётгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек -Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Республикадаги илм-фон ривожланиши соҳасидаги ишлар танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. 

Хусусан, сўнгги 4 йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилгани, олимлар иш ҳақи 3 баравар оширилгани ва илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилгани қайд этилди.

"Лекин, 100 дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Масалан, 24 та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, инновация вазирлиги яратилаётган ноу-хаулар ва ишлаб чиқариш жараёни орасида боғлиқлик ярата олмаётгани қайд этилди.  

Мисол учун, инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа шакллантирилди, холос. Фанлар академияси тизимидаги 33 та илмий институт томонидан ўтган йили атиги 59 та патент олинган.

Совещание по развитию науки и инноваций

Ундан ташқари, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инновациялардан қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уруғчиликни ривожлантиришда, сув-хўжалигина янги тежамкор технологиялардан фойдаланиш масаласи ҳам кўтарилди. 

Саноатга ҳам илм-фан ёндашуви керак. Масалан, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида 3 миллиард тоннага яқин техноген чиқиндилар йиғилиб қолган. Йилига уларнинг 20 миллион тоннаси қайта ишланса, 2 тонна олтин, 8 тонна кумуш, 10 минг тонна мис ҳамда вольфрам, молибден каби нодир металлар олиш мумкин. Мутасаддиларга шу борада аниқ кўрсатмалар берилди. Батафсил қуйида танишинг.

48
Кпп на границе

Ўзбекистон ҚР яхлитлигини бузмаган Ҳукумат Дейрес қишлоғи атрофидаги ҳолат ҳақида

41
(Янгиланган 12:42 04.12.2020)
Ҳукумат ҳузуридаги котибиятнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Қирғизистон ҳудудининг яхлитлигини бузмасдан иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг чегара олди масалалари бўйича махсус вакили котибияти Жалолобод вилоятининг Дейрес қишлоғи яқинидаги вазият бўйича тушунтириш берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

 

Ҳукумат 2017 йилда ушбу участка делимитация жараёнидан ўтганини тушунтирган.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

"Шу нуқтаи назардан, ушбу соҳада муҳандислик ишлари Қирғизистонга тегишли бўлган ҳудуднинг яхлитлигини бузиш эмас", - деди котибият.

Ўзбекистон томонидан режалаштирилган муҳандислик ишлари, келишувга биноан, қўшни мамлакат ҳудудида 10 метрдан 30 метргача амалга оширилади, дея тушунтирди Вазирлар Маҳкамаси.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият маҳаллий аҳолига вазиятни тушунтирган. Қишлоқда вазият барқарор, дея қўшимча қилинади ҳукумат хабарида.

41