Шерзод Шерматов, Министр народного образования

Президент мактабларига инглиз тилини яхши билганлар қабул қилинади

187
Фарзандингиз Президент мактабида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг – деди Шерзод Шерматов.

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзбекистонлик ота-оналарга “Фарзандингиз Президент мактабида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг”, дея маслаҳат берди Facebookда.

“Президент мактабларида қабул ва таълим жараёни Буюк Британиянинг Кембридж университети билан ҳамкорликда олиб борилишини инобатга олиб, инглиз тили ўрганишнинг муҳимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқчиман. Албатта, ҳали имтиҳонларнинг қандай ўтиши ҳақида маълумотлар мутахассислар томонидан ишлаб чиқилгандан кейин батафсил эълон қилинади. Инглиз тилини ўрганишни эса ҳозирдан бошлаш керак. Мактабда асосий фанлар хорижий педагоглар томонидан инглиз тилида олиб борилгани учун ҳам ўқиш жараёнида инглиз тилини билиш жуда зарур”,-  деди Шерзод Шерматов.

Президент мактабларига ўқувчилар биринчи йилда 5-10-синфларга қабул қилинишини инобатга олиб, айнан шу ўқув йилида ушбу мактабларга киришга имконият кўпроқ бўлади. Кейинги йиллардан эса қабул фақат 5-синфдан, деб қўшимча қилди Шерматов.

В Нукусе началось строительство первой президентской школы
Пресс-служба Министерства народного образования РУ

Шунингдек, бу мактабларга кира олмаган тақдирда ҳам фарзандингизнинг инглиз тилини билиши унинг келажакда муваффақиятга эришишига жиддий туртки бўлади.

Дунёдаги 60 га яқин давлатларда инглиз тили давлат тили ҳисобланади ҳамда энг кўп ўрганиладиган хорижий тил ҳам инглиз тилидир.

Шерзод Шерматов фикрига кўра, ёшлар БМТ тилларидан 2 тасини ўрганиши учун шароит яратилиши керак. Маълумот учун БМТ 6 тили сифатида Инглиз, Хитой, Испан, Араб, Француз ва рус тиллари ҳисобланади. Вазир, шунингдек инглиз тилини ўрганишда интернет ва ижтимоий тармоқлардан кенгроқ фойдаланишга чақирди.

187