Хакеры из Fancy Bears опубликовали третью часть данных, полученных после взлома базы ВАДА

Андижонлик хакер 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди

232
Андижонда интернет траффиги ўғирлаган фуқаро устидан суд ҳукми ўқилди.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Андижонда фуқароларнинг логин ва пролларини бузиб интернет траффигини ўғирлаган хакерга суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилмоқада “Дарё” нашри Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Улуғбек Жўраевга асосан.

“1998 йилда туғилган фуқаро А.Д. 2016 йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар ўзининг компьютери ёрдамида Андижон шаҳри, Ёрбоши маҳалласида яшовчи 24 нафар фуқаронинг логин ва паролини бузиб, уларнинг интернет трафигидан фойдаланган ва жами 4 миллион 471 минг сўмлик мегабайтларни яширин равишда талон-тарож қилган”, - дейилган хабарда.

Судда айбдор ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб қилган ишидан пушаймон қилганини айтди.

- Коллежни битириш арафасида олий таълим муассасасига кириш учун тайёрланиш мақсадида интернетдан фойдаланиш зарурати туғилди, — дейди судланувчи А.Д. – Аввалига ўзим трафик олиб ишлатдим, бироқ у ҳеч қанчага етмади. Кейин турли паролларни териб, бировларнинг интернет тизимига уланишга ҳаракат қилиб кўрдим. Натижа берди. Кейин ҳеч ким билмаяпти деб, уланишда давом этавердим Бу ишни ёмон ниятда қилмаганман. Қилмишимдан пушаймонман, барчадан узр сўрайман, - деди судланувчи.

Суд А.Д.ни Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 3-қисми «а» ва «б» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; компьютер тизимига рухсатсиз кириб содир этилган ўғрилик) бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, ҳар ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 6 ой 18 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

232