Шавкат Мирзиёев отправился в Навоийскую область

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди

218
Навойида президент янги корхоналар, ижтимоий объектлар ва лойиҳалар билан танишишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik.  Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

"Ташриф давомида Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан буён президентнинг Ўзбекистоннинг барча вилоятларига навбатма-навбат ташриф буюриши, у ерда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, янги лойиҳалар билан танишиш, келажак режаларини белгилаш - домий амалиётган айланган. Ушбу давр мобайнида Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ҳам бир неча бор ташриф буюрган эди. 

218