Узбекский плов

“Московская Масленица” фестивалида қанча ўзбек оши истеъмол қилинди?

372
Москва шаҳрида фестиваль 1 мартдан 10 мартга қадар давом этди. Фестивалга беш миллионга яқин киши ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. “Московская Масленица” фестивали меҳмонлари бир ярим минг порциядан ошиқроқ ўзбек ошини танаввул қилишди, деб хабар қилди РИА Новости.

1 мартдан 10 мартга қадар давом этган “Московская Масленица” фестивалига жами беш миллионга яқин киши ташриф буюрган. Фестиваль марказдаги 24 та майдонларда ва Москва атрофида жойларда, шунингдек, шаҳар боғларида бўлиб ўтди.

Меҳмонлар барча учун мўлжалланган пазандачилик мастер классларида, кўча ўйинларида ва турли оммавий ўйин-кулгуларда иштирок этишди.

372