Закрытие учений  стран-членов ШОС  Мирная миссия-2018

Ўзбекистонлик ҳарбийлар қуролли можароларда жанг қилиш услубларини ўрганишди

204
Челябинск вилоятида Ўзбекистонлик ҳарбийлар учун 36 та амалий машғулотлар ва баталион тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Россиялик ҳарбийлар Ўзбекистонлик зобитларга қуролли можароларда орттирилган жанговар тажрибаларига асосланган амалий машғулотлар ўтказишди, деб хабар қилди Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин журналистларга.

Челябинск вилоятида жойлашган танк дивизияси ўқув базасида ўзбекистонлик ҳарбийлар учун 36 та амалий машғулотлар ва иккита баталлион-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

“Меҳмонларда замонавий қуролли можароларда бизнинг қўшинларимизнинг ҳаракат қилиш услублари катта қизиқиш уйғотди”, - деди Лапин.

Бундан олдин ўзбекистонлик ҳарбийлар Россияда танк бўлинмалари тайёрлаш, кундузги ва тунги жанг олиб бориш услублари, диверсион гуруҳларга қарши жанг қилиш  жараёнлари билан танишган эди.

204