Ўзбекистон ёки Uzbekland: мамлакат номини ўзгартириш ҳақида Sputnik сўрови натижалари

© Sputnik / Рамиз БахтияровПлощадь "Дружба народов" в Ташкенте
Площадь Дружба народов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандлик талаба Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Нeartland деб ўзгартиришни таклиф қилган эди. Унинг фикрича, -истон қўшимчаси Покистон ва Афғонистон билан боғлиқ бўлган салбий тасаввурни уйғотади.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Сўровда иштирок этган аксарият Sputnik ўқувчилари Ўзбекистон номини ўзгартиришга қарши эканликларини билдиришди.

Площадь Мустакиллик - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик талаба Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф қилди

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба Абубакир Маматов Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Нeartland деб ўзгартиришни таклиф қилган эди. Унинг фикрича, -истон қўшимчаси Покистон ва Афғонистон билан боғлиқ бўлган салбий тасаввурни уйғотади. У мамлакат номи ўзгартирилса, мамлакатга келаётган туристлар оқими янада кўпаяди, деб ҳисоблайди.

Sputnik сўровида қатнашганларнинг 68,6 фоизи Ўзбекистон номини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки мамлакатнинг барчага маълум номи бор, деган бандга овоз беришган.

Сўровда қатнашганларнинг 16,8 фоизи бу масалани фақат референдум ўтказиш йўли билан ҳал қилиш керак, деб ҳисоблашади.

Sputnik сўровида иштирок этганларнинг 9,4 фоизи Ўзбекистон номини ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 5,2 фоизи мамлакат номини ўзгартиришга қарши эмас, лекин бу учун барча хоҳловчилар ўз вариантларини таклиф қилишлари кераклигини қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда, пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини билдирган эди. Унинг фикрича, янги пойтахт Ғаллаорол-Булунғур туманлари оралиғидаги Помир тизмаларида жойлашиши керак. Шунингдек, у янги пойтахтни Темуркент (Амир Темур шарифига) деб аташ таклифини киритган эди.

Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф юзасидан Sputnik Ўзбекистон агентлиги сўров ўтказган эди. Сўров натижаларга кўра, 50 фоиздан ортиқ киши мамлакат пойтахтини Жиззах шаҳрига кўчириш мақсадга мувофиқ эмас, дея ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0