Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

© AFP 2023 / OLIVIER MORINМираброр Усманов
Мираброр Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб касалхонага ётқизилган эди.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Зуфарович Усмонов 15 март куни 71 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмонов 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг (“Эзгу ният”) жонлантириш бўлимига ётқизилган эди.

Мираброр Зуфарович 2013-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият олиб борган. Айнан унинг раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси 2016 йили Рио Олимпиадасида ўзининг энг яхши натижасини қайд этди (4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медаль).

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Мираброр Усмонов 1995 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи, 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги” эсдалик нишони, 2012 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. 2014 йили эса ФИФАнинг “Хизматлари учун” махсус ордени ва Осиё Олимпия Кенгашининг “Олтин ордени” билан тақдирланган. Шунингдек, 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида фаолият олиб борган.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳумнинг оила-аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Янгиликлар лентаси
0