Человек в маске Anonymous

Солиқ қўмитаси раиси номидан сохта саҳифа очган фуқаро жазоланади

323
Facebookда Давлат Солиқ қўмитаси раиси номидан сохта саҳифа очиб шарҳлар қолдираётган фуқаро жавобгарликка тортилади.  

ТОШКЕНТ, 17 мар – Sputnik. Давлат Солиқ қўмитаси раҳбари Беҳзод Мусаев номидан Facebook да сохта изоҳлар қолдирган фуқаро жавобгарликка тортилади, деб хабр қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

“Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев номидан сохта саҳифа очиб ва ундан яширинча шарҳлар қолдираётган фойдаланувчи жавобгарликка тортилади. Беҳзод Мусаевнинг Фейсбукда саҳифаси мавжуд эмас”, - дейилган хабарда.  

Бу ҳолат яна бир бор Ўзбекистонда бошқа фойдаланувчилар номидан  сохта очилган  профиллар бўйича ҳуқуқий позицияни шакллантириш кераклигини кўрсатади.   

323