Ботир Зокиров фонди ижрочилар танлови эълон қилди

Oбуна бўлиш
Конкурс ҳайъатига Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров раислик қилади.

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Ботир Зокиров фонди Ўзбекистон бўйича профессионал қўшиқ ижрочилари орасида танлов эълон қилди, деб ёзмоқда Nuz.uz нашри.

Танловда  20-45 ёшли, мусиқа соҳасида махсус таълимга эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшаб турган профессионал ижрочилар иштирок этиши мумкин. Мукофотлар фонди - 22 миллион сўмни ташкил қилади. Ундан 1 ўринга – 10 млн сўм, 2 ўринга - 7 млн сўм ва 3 ўринга – 5 млн сўми берилади.

Ялла ансамбли солистлари Фаррух ва Ботир Зокировлар. - Sputnik Ўзбекистон
Ботир Зокиров юбилейи шарафига ким ошди савдоси ўтказилади

Танловнинг биринчи босқичида ижрочилар комиссия талабига кўра 1-2та қўшиқ ижро этиб беришлари керак бўлади. Босқич якунига кўра, ҳайъат аъзолари  14 кишини танлаб олишади.

Ўзбекистон Консерватриясининг катта залида 26-27 апрел кунлари бўлиб ўтадиган финал босқичда иштирокчилар эстрада-симфоник мусиқаси жўрлигида хорижий хит қўшиқ ҳамда Ботир Зокиров репертуаридан қўшиқ куйлаб беришлари керак бўлади.

Ушбу танлов Ботир Зокиров фонди, “Наво” телеканали ҳамда Давлат филармонияси ҳамкорлигида ташкил қилинган.  

Танловда иштирок этиш учун 2019 йилнинг 8 апрелига қадар simfonikorkestri@mail.ru электрон почта манзилига қисқача резюме ва ўзи ижро этган 1-2та қўшиқ ёзувини юбориш керак. Конкурс ҳайъатига Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров раислик қилади.

Янгиликлар лентаси
0