Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев

"Бошланди": Назарбоев кетганини эшитган эркак, унинг портретини девордан олиб ташлади

2342
Ижтимоий тармоқдагилар, хусусан, Қозоғистон аҳли Назарбоевнинг истеъфосини ҳиссиёт билан қарши олди

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қозоғистон аҳолиси президент Нурсултон Назарбоев истеъфосига қандай муносабат билдирганини Sputnik Ўзбекистон материалида ўқинг.

Нурсултон Назарбоев 19 март куни тўғридан-тўғри эфирда президентлик ваколатини ўзидан сокит қилди.

Қозоғистондаги интернет фойдаланувчилари бу хабардан қаттиқ ҳайратга тушдилар.

Масалан, Sultan никли қозоғистонлик қирғизлардан энди нима қилиш борасида маслаҳат сўрамоқда.

​​Assem Mirjekeeva эса Назарбоевдан хизмати учун миннатдор.

Манс Налетчик Twitterда энди давлат раҳбари постини ким эгаллаши билан қизиқмоқда.

​​Minho's эса бугун у ўз ҳаётида биринчи марта мамлакат президенти алмашганига гувоҳ бўлгани ҳақида ёзган.

​Бектур Казакбаев Борис Ельцин ва Нурсултан Назарбоев ўз лавозимларини катта шодиёна арафасида тарк этганликлари ҳақида пост қолдирган.

​Konstantin v. Eggert Қозоғистоннинг биринчи президентини собиқ иттифоқи етакчилари орасида энг доно деб топган.

Айрим фойдаланувчилар ўз иш кабинетларидан Нурсултон Абишевичнинг портретини олишни бошлаган.

2342
Мавзу:
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)