Биотуалет в Ташкенте

Тошкентда 61 та замонавий ҳожатхона қурилади

308
Нархи 100 миллион сўмга яқин бўлган замонавий ҳожатхона атрофида бепул wi-fi ҳудуди ҳам ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Тошкент шаҳрида 2019 йилда 61 та замонавий санитария-гигиена шаҳобчаси қурилади, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Ушбу шахобчалар “аввало шаҳар аҳолиси, шунингдек Тошкентга ташриф буюрадиган меҳмонлар учун” қулай шароит яратиш мақсадида қурилмоқда.

Биотуалет в Ташкенте
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.
Биотуалет в Ташкенте

Лойиҳа 2019 йилнинг инвестиция дастурига киритилган бўлиб, маблағларнинг 50 фоизи тадбиркор томонидан тўланмоқда, 50 фоизи эса “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан қопланади.

“Айни дамда ана шундай шаҳобчалардан 2 таси фойдаланишга топширилди. Уларнинг бири Яккасарой туманидаги Аския бозори ёнида жойлашган. Уни қуриш учун 100 млн.сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Иккинчиси эса Алишер Навоий номидаги кинотеатр яқинида иш бошлади. Бу лойиҳа учун эса  85 млн. сўм сарф қилинди”, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек ушбу замонавий санитария-гигиена шаҳобчалари атрофида wi-fi ҳудудини яратиш ҳамда сайёҳлар учун муҳим маълумотларни жойлаштиришга ҳам эътибор қаратаётгани айтиб ўтилган.

Биотуалет в Ташкенте
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.
Биотуалет в Ташкенте
308
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

34
(Янгиланган 18:13 06.08.2020)
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

34

Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

62
Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқовни қондиради, қонда холестерин даражасини пасайтиради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Қовунни совуқ сув, сут ёки спиртли ичимликлар билан аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор РИА Новостига маълумот берди.

Қовун –  ҳазми ниҳоятда оғир бўлган маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун уни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас. Қовунни овқатланиш оралиғида тановул қилиш керак, агар таркибида зарарли моддалар бўлса, улар пўчоқ яқинида бўлади, бунга эътибор бериш зарур.

Роспотребнадзор диабет, ошқозон яра касаллиги билан оғриган беморлар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади.

Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради ва асабни тинчлантирувчи омил сифатида қўлланилади.

62