Мобильный телефон

Ўзбекистонда 1 апрелдан телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланади

952
(Янгиланган 10:02 31.03.2019)
Телефонлар IMEI кодларини рўйхатга олиш, ўғирланган ёки мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган телефонлардан фойдаланиш имконини чеклайди.

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб GSM операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларнинг автоматик тарзда рўйхатга олиш бошланади, деб хабар қилди Ахборот технолоиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги.

“Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди ва абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди – рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ва алоқа операторлари томонидан амалга оширилади”, - дейилган хабарда.

Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидагилардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:

  1. контрафакт қурилмаларни – яъни ИМЕИ-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мувофиқ келмайдиган қурилмани,
  2. ўғирланганлик ёки ёъқотганлик сабабидан «қора рўйхат»га кириб қолган қурилмани,
  3. божхона назоратидан ўтмаган қурилмаларни.

Телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини – UZIMEI.UZ тизимининг расмий сайтида текшириб олиш тавсия этилади.

Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйҳатдан ўтказиш тизими, шунингдек, GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинувини ўрнатишга, қолаверса, ўғирланган ёки йўқолган абонент қурилмалари рўйхати алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради. Бугунги кунда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган ва улар орасида ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Шунинг учун бир мамлакатда ўғирланган қурилманинг бошқа мамлакатлар ҳудудида ишлатишни чекланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари ва 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжуд. 2019 йилда Ўзбекистон мобил алоқа операторлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 3000 та янги база стансияларини ўрнатади.

Эслатиб ўтамиз, мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

952
Рабочие на стройплощадке

Қурилиш ва “яширин иқтисодиёт”: ҳуқумат қарори лойиҳаси тайёрланди

147
“Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилиш таклиф этилмоқда:

а) норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади.

б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;

ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади.

в) қурилиш ташқилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган холатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган холатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат бериш кўрсатилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва суғурта компаниялари томонидан иш берувчилар, шу жумладан қурилиш ташкилотлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилганлигини биргаликда мониторинг қилиш тажрибаси жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фаолиятида ходимлар сонини яшириш аниқланган ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

147
Двери СИЗО

Фарғонада тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар жиноий уюшмаси қўлга олинди

181
(Янгиланган 19:13 29.10.2020)
Кундуз куни уч аёл бировнинг хонадонига кириб, 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетишган

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Учкўприк туманида хонадондан 56,1 миллион сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 17 октябрь куни кундузи номаълум шахс уйига кириб, ётоқхонасидаги жавондан қиймати 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б,г" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

181