Тошкентда дунёда энг чиройли ва “Гиннесс китоби”га кирадиган фавворани қуриш таклиф этилди

© AP Photo / Kamran JebreiliФонтан в Дубае
Фонтан в Дубае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда дунёда энг узун, чиройли ва “Гиннесс китоби”га кирадиган фавворани барпо этиш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Тошкентда дунёда энг чиройли ва “Гиннесс китоби”га кирадиган фавворани барпо этиш таклиф этилди. Бу ҳақда “Менинг фикрим” порталида тегишли мурожаат жойлаштирилди.

Meydan One Mall прототипи - Sputnik Ўзбекистон
Дубайда дунёдаги энг катта рақс тушадиган фаввора очилмоқда

Мурожаат муаллифи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва анҳорларда 10-20 километрлик чироқларга бой бўлган мусиқали, узундан-узун фаввораларни барпо этишни таклиф қилди.

“Фавворалар дунёдаги энг узун, чиройли, инновацион шаклга эга бўлиши, бундан ташқари сувдаги чиқиндиларни тозаловчи технологиялар билан жихозланган бўлиши лозим. Шубҳасиз, агарда ушбу фавворалар мажмуи бунёд этилса, “Гиннесс рекордлари китоби”дан жой олади, анҳор бўйида аҳоли ва сайёҳлар учун янада мароқли дам олиш имконияти ортади”, - дейилган мурожаатда.

Дунёдаги энг қиммат фаввора Дубай шаҳрида барпо этилган. Унинг қурилишига 218 миллион доллар сарфланган. Dubai Fountain биноси Гиннесс рекордлар китобига киритилган.

Фавворанинг узунлиги 275 метр - бу учта стандарт футбол майдонига тенг. Dubai Fountain ҳар сонияда 83 тонна сувни осмонга кўтаради.

 

 

Янгиликлар лентаси
0