Чай с лимоном

Кўп чой ёки қаҳва ичиш саратон ривожланиши хавфини оширади - олимлар

1426
Халқаро олимлар гуруҳи кунига икки ва ундан кўп чашка қаҳва ёки чой ичиш ўпка саратони касаллиги хавфи ошириши мумкинлигини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Халқаро олимлар гуруҳи кунига икки ва ундан кўп чашка қаҳва ёки чой ичиш ўпка саратони касаллиги хавфи ошириши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда тегишли пресс-релиз LiveScience порталида жойлаштирилган.

Тадқиқотчилар Осиё ва АҚШдан 1,2 миллион одамларнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилди.

Кунига икки ва ундан ортиқ чашка қаҳва ичадиган, чекмайдиган одамларда ўпка саратони ривожланиши хавфи 41 фоиздан юқори эканлигини аниқлади. Чой ичишни хуш кўрувчи, чекмайдиган одамлар эса 37 фоиз юқори.

Тадқиқотчилар инсоннинг ёши бунда муҳим роль ўйнамаслигини аниқлашди. Шунингдек, кофеин ёки кофеинсиз қаҳваларни истеъмол қилиш аҳамияти йўқ.

Олимлар ўтказилган таҳлиллар кузатув тадқиқоти эканлигини билдиришди.

Ўпка саратони ривожланиши кофеин таъсири эмас, балки қаҳфа доналарини қовурилиши билан изоҳлашди.

Шу билан бирга, саратон ривожланиши ва чой ичиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик сабаби тушунтирилмаган.

1426

Ўзбекистонда коронавирус: 23 сентябрь асосий хабарлари

545
Сутка давомида 396 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 396 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 425 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 49 649 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 182 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 444 киши пандемия қурбони бўлди.

Дубайга парвозлар

5 октябрдан бошлаб Тошкентдан Дубайга қатновлар сони оширилади. Қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади.

Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди

“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзеда тест натижаси мусбат чиқди. Шу сабабли у ОФК протоколига мос тарзда изоляцияга олинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 31,6 миллиондан ошди, 971 минг киши вафот этди, 21,8 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,9 млн), Ҳиндистонда (5,6 млн), Бразилияда (4,6 млн).

545
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев пандемияда давлатлар мажбуриятлари тўғрисида кодексни ишлаб чиқишни таклиф қилди

59
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди.

Президент ушбу ташаббусни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишида илгари сурди.

“Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини,  саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир. Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”, - деди Мирзиёев.

59

Ўзбекистонлик мигрантларни Россиядан қайтариш мақсадида 15та автобус йўлга чиқди

395
(Янгиланган 21:19 23.09.2020)
Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш мақсадида бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш, биринчи навбатда оғир аҳволда қолган фуқароларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан репатриацион чартер рейслари сонини бир неча маротабага кўпайтиришга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

"Республика махсус комиссияси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналарининг саъйи-ҳаракатлари билан айни дамда Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда", - дейилади хабарда.

Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Uzautotrans service" корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди. Ушбу қатнов барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди. Лаборатория таҳлили натижаларидан сўнг уларга тегишли маълумотнома берилди. Шундан сўнг, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш ва қатнов давомида нималарга эътибор бериш лозимлиги юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Шу билан бирга мамлакатнинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.   

Қатнов олдидан ҳайдовчиларга махсус йўриқнома ўтказилди.

Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.   

Шу ўринда ҳозирда вазирлик Россиянинг турли ҳудудларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлиб турган фуқаролардан оммавий равишда Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудудларига тўпланмасликларини сўраб қолган. Бу каби ҳолатлар ҳозирги қалтис эпидемиологик вазиятнинг янада мураккаблашувига, касаллик юқтириб олиш хавфининг ортиб кетишига ва энг ёмони юртдошларимизни ватанга олиб келиш мақсадида катта қийинчиликлар билан амалга оширилаётган саъйи-ҳаракатларнинг чекланишига сабаб бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради вазирлик.

395