Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

278
Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросими ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Открытие первого в Узбекистане специализированного дошкольного учреждения с реабилитационным центром
Пресс-служба министерства дошкольного образования Узбекистана

Қайд этишларича, президентнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган.

"Фолклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган. Фестиваль 10 апрелгача давом этади", — дейилган хабарда.

278