В Наманганской области начались земельные аукционы

Ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилади

368
Фуқаролик қонунчилиги такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Президентнинг тегишли ҳужжати билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция доирасида фуқаролик қонунчилиги унификация қилинади ва тизимлаштирилади.

Асосий фуқаролик-ҳуқуқий институтлар такомиллаштирилиб, юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари оптималлаштирилади, бир-бирига ўхшаш, бозор муносабатларида оммалашмаган ташкилий-ҳуқуқий шакллар тугатилади.

Фуқаролик кодексига эр-хотиннинг биргаликдаги васиятномаси ва мерос шартномасига оид қоидалар киритилади.

Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари шакллантирилади.

Ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилади.

Хусусан, крипто-активлар айланмаси ривожлантирилади, шахси кўрсатилмаган маълумотларнинг сезиларли массивларини (“big data”) йиғиш ва қайта ишлаш тартибга солинади.

Шунингдек, фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича адлия вазири бошчилигида идоралараро комиссия тасдиқланди.

Комиссия 2020 йил 1 апрелгача Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиши лозим.

368