Ремень на брюках

Тошкент аэропортида қорага бўялган тилла ушланди

660
Ҳиндистонга учиб кетаётган фуқаронинг қора камари асли тилладан ясалгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Тошкент аэропортида “тилла камар” операцияси амалга оширилди, деб хабар қилмоқда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

“Тошкент-Деҳли” йўналиши бўйича парвоз қилиши керак бўлган фуқаро АА, яшил йўлакдан ўтиб кетиш вақти божхона ходимларининг эътиборини тортади.

Белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилганда ушбу фуқаро камарининг ўтказгичи тилладан ясалиб, божхоначилар пайқамаслиги учун қора рангга бўялгани фош этилди. Шунингдек, у оёқ кийимлари ичига ҳам тилла яширгани аниқланди.

Фуқаро А.А.дан олинган ашёвий далилларнинг вазни 200 граммни ташкил этиб, умумий қиймати 59 миллион сўмга тенглиги маълум бўлди. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

660