Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари

Тошкентга иккинчи Аirbus —А320nео етиб келди

149
Тошкентга Boeing 737 MAXнинг "қотили", ишончли ва тежамкор Аirbus А320 neo самолёти етиб келди.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Кеча 9 апрель куни Тошкентдаги  Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга иккинчи Аirbus — А320-251neo самолёти келиб қўнди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи.

Борт номери UK-32022 бўлган ушбу янги самолёт Airbus компаниясининг  Гамбургдаги заводидан Тошкентга ўзбекистонлик экипаж бошқарувида етиб келди. Бу Ўзбекистон ҳаво йўллари авиапаркидаги иккинчи Аirbus — А320neo самолёти бўлди.

Янги двигатель

Аirbus — А320-251neo самолёти – франция компаниясининг энг янги самолёти бўлиб, у 150 йўловчи ташишга мўлжалланган. Самолёт номидаги “Neo” аббревиатураси  “New Engine Option”, яъни “янги двигатель билан жиҳозланган” маъносини англатади.  

Самолётга   LEAP-1A ёки  PW1100G русумли двигателлар ўрнатилиши мумкин. Янги двигатель билан самолёт ёнилғи тежамкорлиги 15%га, эксплуатация харажатлари 10 %га, камаяди. Ундан ташқари янги двигателлар шовқини аввалгиларга кўра анча паст. Самолёт парвоз узоқлиги 950 кмга, оғирлик кўтариш қуввати 2 тоннага ошади.

Двигатель Airbus 320neo

Акула қанотлари

Самолёт тузилиши олдинги Airbus 320 билан бир хил бўлсада, унинг қанотининг учлари шакли ўзгартирилган. Улар тепага қаратилган. “Sharklets” яъни Акула қаноти номини олган ушбу қанот шакли самолёт тежамкорлигини яна 3,5 %га, юк кўтариш имкониятини 500 килограмга парвоз узоқлигини 190км га оширади. Умумий ҳисобда “Акула қанотлари” бир самолёт эксплуатацион харажатларини йилига 220 минг долларга камайтирар экан.

Boeing 737 MAXнинг "қотили"

Дунё бозорида Аirbus — А320-251 NEOнинг тўғридан тўғри ягона рақиби – Boeing 737 MAX самолётларидир. У ҳам ўртача 150 йўловчига мўлжалланган яқин ва ўрта масофаларга учувчи тор фюзеляжли лайнер ҳисобланади.

Сўнгги вақтда Boeing 737 MAX самолётлари билан содир бўлган нохуш воқеалар ва ушбу турдаги самолётларнинг бутун дунёда таъқиқланишида кўпчиллик яхши хабардор.

Олдин хабар берганимиздек, Boeing қулашига Америка корпорациясининг ушбу самолётларга яширин равишда ўрнатган MCAS автоматик бошқарув дастури сабаб бўлган. Бошқарув дастурини ўрнатишга эса - Boeing корпрациясининг 737 MAX самолётларини Airbus А320neo самолётларидек тежамкор қилишга уриниб, уларга катта двигатель ўрнатиши, оқибатда самолётнинг мувозанати йўқолиши сабаб бўлган.

149