Шавкат Мирзиёев очиқ маълумотларни чоп этиш ҳақида қарор имзолади

© Пресс службаШавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён Ўзбекистонда давлат органлари чоп этаётган очиқ маълумотлар Статистика қўмитаси билан мувофиқлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Статистика қўмитаси давлат бошқарув органлари чоп этаётган очиқ маълумотларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг янги қарорида айтиб ўтилган.

Президент қарори Очиқ маълумотлар портали ва унинг фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган.

“Ўзбекистон Ҳукумати портали таркибида Ўзбекистон ҳақида очиқ маълумотлар портали (Портал) ишга тушган. У ерда маълумотлар жисмоний, юридик шахслар ҳамда машиналар ўқиш форматида чоп этилади. Маълумотлардан чекланмаган миқдорла бепул фойдаланиш мумкин”, - дейилган қарорнинг биринчи бўлимида.

Қарорнинг иккинчи бўлимида қуйидагилар белгиланган:

а) Статистика қўмитаси давлат органларининг очиқ маълумотлар чоп этиш, доимий янгилаб туриш  вазифасини мувофиқлаштириш, ташкиллаштириш билан шуғулланади.

Конференция в МЕждународном Пресс-клубе: Либерализация экономики... - Sputnik Ўзбекистон
Статистика қўмитаси янада ишончли маълумотлар бера бошлайди

б) Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги Порталнинг техник таъминоти ва узулуксиз ишлашини таъминлаш учун жавобгар.

в) Порталдаги ахборот:

фақат давлат бошқарув органлари томонидан чоп этилади, жумладан Қорқалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси,  вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан;

ахборот ўзбек, рус ва инглиз тилида ҳамда машиналар ўқиш мумкн бўлган форматда чоп этилади;

ахборот бошқа давлат органлари чоп этаётган маълумотлар билан бир хил ва ўзаро боғлиқ бўлиши керак;

г) давлат органларида очиқ маълумотларни тайёрлашда халқаро рейтинглар билан ишлашга жавобгар бўлган махсус бўлинма жавоб беради;

Ушбу қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0