Фарғона водийсида куч тузилмалари юқори жанговар шайликка келтирилди

© Пресс-служба Минобороны РУзВнезапная проверка боеготовности войск Минобороны РУз продолжается. Подразделения сдают контрольную проверку.
Внезапная проверка боеготовности войск Минобороны РУз продолжается. Подразделения сдают контрольную проверку. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлигида барча куч тузилмаларининг қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида 9 апрел куни республика куч тузилмалари юқори жанговар шайликка келтирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Внезапная проверка боеготовности войск Минобороны РУз продолжается. Подразделения сдают контрольную проверку. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қўшинлари жанговар тайёргарлиги текшируви қандай ўтмоқда

Хабарда айтилишича, 9-13 апрел кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлигида барча куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотларда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси куч ва воситалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари жалб қилинди.

Машғулотлар 9 апрел куни қўшинлар ва бошқарув органларини юқори жанговар шайликка келтириш билан бошланди.

Войска Юго-западного особого военного округа Узбекистана подверглись внезапной проверке боеготовности. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қўшинлар жанговар шайлиги яна тўсатдан текширилди

Ҳозирда бўлинмалар жанговар ўқув вазифаларни бажариш ҳудудига олиб чиқилди.

Машғулотлар Шарқий ҳарбий округининг барча полигонларида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар тайёргарлигини мажмуавий текшириш бошланган эди.

Машғулотлар давомида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари "Муборак" ва "Нуристон" умумқўшин дала-ўқув майдонларига, шунингдек, ҳаво ва ер орқали маҳаллий нотаниш ҳудудларга ташланди.

Янгиликлар лентаси
0