Шашлык на углях

Тошкентда энг мазали кабоб қаерда пиширилади?

500
Потребитель.уз 1300 ижобий ва салбий изоҳларга асосан Тошкент кабобхоналари рейтингини тузди.

ТАШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Потребитель.уз саҳифаси хўрандалар интернетда ёзиб қолдирган 1300 дан ортиқ мақтов ва танқидларни ўрганиш натижасида Тошкент кабобхоналарининг рейтингини тузди.

“Биз 2018-2019 йилллар давомида 25 маротаба бўлиб ўтган муҳокамаларни таҳлил қилиб, қолдирилган барча изоҳ, танқид, мақтов ва 1357та “лайк”ларни ҳисоблаб чиқиб Тошкентда энг мазали кабоб пиширадиган кафе, чойхона ва ресторанлар рейтингини туздик”, - деб ёзади Потребитель.уз.

Назван самый вкусный шашлык в Ташкенте
Тошкент кабобхоналари рейтинги

Рейтингда жами 208та кафе, чойхона ва ресторанлар киритилган бўлиб, уларданг энг кўп бал жамлаган 30 таси қуйидаги диаграммага киритилган.

“Кўриб турганингиздек, энг мазали кабоб рейтинги етакчилари Чалагач, Чиғатойдаги кабобхоналар ва “У Влада” кафеси сазовор бўлди. Улар биздан “Олтин типратикан” белигисни олишади”, - дейилган хабарда.

Рейтинг қандай ҳисобланди

Facebookдаги Потребитель.уз гуруҳида 2018 йил январь ва 2019 йил апрелига қадар бўлиб ўтган бир неча муҳокамалар давомида қолдирилган мақтов ва танқидлар ҳисоблаб чиқилган. Ушбу муҳокамаларга ссылкалар қуйида келтирилган.

Жамланган маълумотларда ҳар бир мақтов +1 балл, танқид -1 баллга ҳисоблаб чиқилган. Рейтинг бали эса мақтовлар сонидан танқидлар сони олиб ташланганда ҳосил бўлган натижадир.

Агар бирор ошхона номи рейтингда келтирилмаган бўлса, бу енинг яхши ёки ёмон эканини билдирмайди, шунчаки уни 218 минг иштирокчидан ҳеч ким тилга олмаган холос.

Ушбу рейтинг тузишда ҳеч қайси компания ҳомийлик қилмаган ва унда яширин реклама йўқ. Рейтинг фақат ижобий ва салбий изоҳлар асосида тузилган.

500