“Узбекистон хаво йуллари” передали новый Boeing 787 Dreamliner

Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди

230
(Янгиланган 08:55 14.04.2019)
Ўзбекистон ҳаво йўлларининг тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга келиб қўнди.

ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари буюртмасига асосан тайёрланган тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди, деб хабар қилмоқда МАК матбуот хизмати.

“13 апрель куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг самолётлар парки тўртинчи янги авлод лайнери Boeing 787-8 Dreamliner самолёти билан тўлдирилди. Самолёт - авиапаркни янгилаш сармоя дастури доирасида, парвозлар хавфсизлигини ва рақобатдошлигини таъминлаш мақсадида сотиб олинди”, - дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 2008 йилда Boeing корпорациясидан 2та Boeing 787 Dreamliner самолётини сотиб олиш ҳақида қиймати 250 миллион доллар бўлган шартнома имзолаган эди. Самолётлар 2016 йилнинг иккинчи ярмида етказиб берилган эди.

2018 йилнинг январь ойида МАК Boeingдан яна 4та Dreamliner сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади. Шартнома миқдори эълон қилинмаган. САмолётлар 2021 йилга қадар етказиб берилиши керак.

230