Махсус марказ транспорт тизимига инновация жорий этади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАвтомобильная дорога, архивное фото
Автомобильная дорога, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказ фаолиятининг асосий мақсади транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг устави тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Ҳужжатга мувофиқ, Марказ фаолиятининг асосий мақсади транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

“Марказ транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Марказга транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Янгиликлар лентаси
0