Chevrolet Equinox

Captiva ўрнида қандай йўлтанламас ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

676
GM Uzbekistan ушбу йил давомида Cevrolet Equinox ва Cevrolet Trailblazer автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. GM Uzbekistan хабар қилишига кўра, Ўзбекистонда 2019 йил давомида иккита янги йўлтанламас автомобиллари - Chevrolet Equinox ва Chevrolet Trailblazer ишлаб чиқарила бошланади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz.

“Барчага хуш келган Chevrolet Captiva кроссовери ўрнига 2019 йилда иккита янги автомобил ишлаб чиқраишни йўлга қўйиш режалаштирилган - Chevrolet Equinox кроссовери ва Chevrolet Trailblazer – йўлтанламас автомобили. Автомобилларни ишлаб чиқариш GM Uzbekistanзаводларида амалга оширилади", –дейилган "Ўзавтосаноат" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Captiva автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида 2018 йилда эълон қилинган эди. Ўшанда Sputnik экспертлари Captiva ўрнида Chevrolet Equinox ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкинлигини башорат қилишган эди.

Chevrolet Equinox
Chevrolet Equinox

Ўшанда ушбу хулосага Chevrolet компаниясининг Америка ва халқаро бозорлардаги тажрибасини таҳлил қилиш ва Жанубий Кореяда Captiva ўрнида ишлаб чиқиш йўлга қўйилган автомобил моделини ўрганиш натижасида келинган эди.

Chevrolet Equinox
Chevrolet Equinox

Иккинчидан, Chevrolet Equinox ўзининг ўлчами, истеъмол хусусиятлари билан бозорининг айнан Captiva сотилган сегментига тўғри келиши ҳам ҳисобга олинганди.

Chevrolet Equinox
Chevrolet Equinox

Chevrolet Equinox – бу ўрта ўлчамли кроссовер бўлиб, ҳажми 3,6 литрга, қуввати 275 от кучига эга бўлган двигател билан жиҳозланади. Шунингдек унга 6 поғонали узатмалар қутиси ва 18 дюмли ғилддираклар ўрнатилади.

Chevrolet Trailblazer – эса ҳақиқий йўлтанламас автомобил бўлиб, у рамали кузов, 4 ғилдираги тортиши, ўқлар орасида блокировкалар, 250 мм йўл клиренси, 3,6 литрли 277 от кучига эга бўлган бензинли двигател, 5 босқичли механика ёки 6-босқичли автомат билан жиҳозланади.

Chevrolet Trailblazer

676