Занятия йогой.

Юрак фаолиятини яхшиловчи оддий усул маълум қилинди

674
Америкалик мутахассислар қон босимини пасайтириш ва юрак қон-томир тизими фаолиятини барқарорлаштиришга ёрдам берувчи тўғри усулни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Америкалик мутахассислар юрак фаолиятини яхшиловчи оддий усулни маълум қилишди. Бу ҳақда Америка кардиология ассоциацияси хабар қилди.

“Йога қон босимини пасайтириш ва юрак қон-томир тизими фаолиятини барқарорлаштиришга ёрдам беради”.

Тадқиқот натижаларига кўра, мунтазам равишда йога билан шуғулланиш қондаги холестерин миқдорини камайтиришда кўмаклашади. Шунингдек, стрессга қарши курашишга ёрдамлашади.

АҚШ Эмори университети доценти Пужа Мехта сўзларига қараганда, айнан қайғу-ҳасрат ва руҳий сиқилиш ҳолати туфайли юрак билан бўлган муаммонинг пайдо бўлиши ошади.

Мутахассиснинг маълум қилишича, йога билан шуғулланаётганда чуқур нафас олиш ва ўзини эркин ҳис қилиш ҳолатлари сабабли руҳий сиқилишларнинг салбий оқибатлари камаяди.

Ўтказилган тадқиқот давомида мутахассислар йога билан шуғулланиш юрак- қон-томир тизимини соғломлаштиришини аниқлашди. Хусусан, 12 ҳафталик курс давомида беморларнинг юрак қисқариш тезлиги ва қон босими пасайгани кузатилган. Шунингдек, уларнинг руҳий аҳволи анча яхшилашган.

Қайд этиш жоизки, йога билан шуғулланишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш ва йогани оддий машқлардан бошлаш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юрак қон-томир хасталиги муаммоларига дуч келганларга банан истеъмол қилмасликлари тавсия этилиши ва банан инфаркт ва инсультни бошидан кечирган беморларнинг қайта тикланиш жараёнини секинлаштириши ҳақида хабар қилган эдик.

674