Сотрудники Росгвардии во время учений

Ўзбекистон ҳарбийлари Росгвардия олийгоҳларида таҳсил олиши мумкин

111
Ўзбекистонлик мутахассисларни Росгвардия олий ҳарбий ўқув юртларида таҳсил олишини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланади.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Росгвардия Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлаштиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонлик мутахассисларни Росгвардия олий ҳарбий ўқув юртларида таҳсил олишини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланади. Бу ҳақда Росгвардия директори биринчи ўринбосари генерал-полковник Сергей Меликов маълум қилди.

“Бизда 4 та олий ҳарбий олийгоҳлар мавжуд. Уларда шартнома имзоланган МДҲ мамлакатларидан келган шерикларимиз таҳсил олишмоқда. Булар Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва яқин вақтларда, мен умид қиламанки, биз бундай шартномани Ўзбекистон билан ҳам имзолаймиз”, - деди Росгвардия вакили.

Меликовнинг сўзларига кўра, Росгвардия яқин шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлади, биринчи навбатда Беларус ва Қозоғистон билан, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳам яқиндан иш олиб боришни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошида Ўзбекистон Миллий гвардия делегацияси Россияга ташриф буюрганди.

Ташриф давомида Росгвардия ва Ўзбекистон Миллий гвардияси 2019 йилда ҳалқаро ҳамкорлик режасини имзоланганди. Россия қўриқлаш ва ОМОН ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига хизмат-жанговар вазифаларини бажариш, қурол-яроқ ва махсус асбоб-ускуналарни намойиш қилишган.

111