Рисовый колос во время уборки

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди

128
Олимлар юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб боришади.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар қилди.

Филиалнинг асосий вазифаси ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ҳисобланади.

Қарор билан 2019-2021 йилларда Филиални ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида шоличилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар жаҳон андозалари асосида ўтказилади.

128