Жители Ташкента гуляют около памятника семье Шамохмудовым

Ўзбекистон аҳолиси 2019 йилда қанчага кўпайди?

1356
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 159,5 мингта бола тирик туғилганлиги қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди. Бу рақамлар Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида қайд этилган.

Сколько же нас: рождаемость, смертность, численность населения Узбекистана
Сколько же нас: рождаемость, смертность, численность населения Узбекистана

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 млн 865,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 млн 510,7 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.

2019 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 159,5 мингта бола тирик туғилганлиги қайд этилган.  Улардан 82,3 минг нафари ўғил болалар, 77,2 минг нафари эса қиз болаларни ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 37,1 мингта вафот этганлар қайд этилган.

Таъкидланишича, ФҲДЁ бўлимларида 53,7 мингта никоҳ ва 8 мингта ажралишлар рўйхатга олинган.

Аввалроқ прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойидатергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилингани ва республика бўйича 2019 йил 3 ойида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

1356