Пуштиранг фламинго қушлари Мўйноққа қайтди

© New Muynak cityРозовые фламинго вернулись в Муйнак
Розовые фламинго вернулись в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда орнитологлар Судочье кўлининг шарқий қисмидаги оролда 7 мингга яқин фламинго қушларини аниқлашган эди.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Мўйноқ шаҳри яқинидаги Судочье кўлига пуштиранг фламинго қушлари қайтди, деб хабар қилмоқда телеграммдаги Muynak City гуруҳи.

“Ушбу чиройли қушларни Мўйноқ туманидаги Судочье кўлида 2 ой давомида томоша қилиш мумкин. Кўлга етиб бориш учун йўлтанламас автомобил керак бўлади”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу кўлда учиб ўтувчи қушлар учун озуқа жуда кўп. Сўнгги йиллар давомида бу ерда тўхтаб тухум қўядиган пуштиранг фламинго қушлари сони жуда кўпайган.

2017 йилда орнитологлар кўлнинг шарқий қисмидаги оролда 7 мингга яқин фламинго қушларини аниқлашган. 2014 йилнинг май ойида эса 3 мингга яқин фламинго уяларини аниқлашган. Бу дунёдага барча фламинго қушларининг 1,4 % бўлиб  энг йирик фламинго тўдалардан бири.  

Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу қушларни ҳимоя  қилиш ва уларни томоша қилишни истаган сайёҳлар учун туристик ҳудудлар ташкил қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0