Гульнара Каримова

Швейцария суди Гулнора Каримова маблағларидан фойдаланишни таъқиқлади

582
Швейцария федерал суди Гулнора Каримованинг автомобилларини сотишни ва музлатилган ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланишни таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Швейцария Федерал суди, Ўзбекистон Биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова иши бўйича иккита муҳим қарор қабул қилди, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.

Биринчидан, Гулнора Каримовага тегишли бўлган учта суперкар: Mercedes-Benz SLR 2DR,   Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 – сотувга чиқарилмайди. Улар Каримовага тегишли бўлган ҳовли ҳудудида қолади. Маълумот учун, ушбу автомобиллар умумий қиймати 1 млн франк деб баҳоланмоқда.

Иккинчидан, Федерал суд Гулнора Каримова иши билан шуғулланаётган прокурор Патрик Ламонни ушбу ишдан четлатди. Сабаб - 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф учун санкция олмаган. Каримовани ҳимоя қилувчи томон ушбу ташриф “шубҳали бўлган” деб таъкидламоқда. Суд ҳам ушбу ташрифдан сўнг ишда ҳеч қандай янги далил исботлар пайдо бўлмаганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Гулнора Каримованинг Швейцариядаги ҳисоб рақамларида 800 млн франк маблағ музлатиб қуйилган. Суд ушбу маблағлар музлатилган ҳолда қолишини қайта тасдиқлади.

Қизиқ факт – ўтган йилнинг июль ойида Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа прокуратурага ушбу маблағдан 500 млн франкини ишлатишга рухсат сўраган. Адвокат айтишига қараганда маблағлар “Гулнора Каримовани ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган турли харажатларни қоплаш учун” керак бўлган. Лекин суд адвокатнинг ушбу талабига ҳам рад жавобини берди.

Суд ўз қарорини икки сабаб билан изоҳлади: биринчидан, маблағлар ноқонуний йўл билан олинган бўлиш эҳтимоли катталиги. Иккинчидан эса, суд Грегуар Манжа ёлланган адвокат эмас, давлат томонидан тайинланган адвокат эканлиги ва ушбу ишда унинг харажатлари ва маоши давлат томонидан қопланаётганини кўрсатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошида, Грегуар Манжа Зангиота туман аёллар колиниясида бўлиб Гулнора Каримова билан шахсан учрашган эди.

582
Пассажиры на платформе Курского вокзала в Москве

Москвада ходимларнинг 30%ини масофавий ишлашга ўтказиш буюрилди

23
(Янгиланган 17:35 01.10.2020)
Москвада иш берувчиларга ходимларининг 30%ини мажбурий тартибда масофавий ишлашга ўтказиш белгиланди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Москва шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар 5 октябрдан ходимларининг 30%ини масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. Бу ҳақида шаҳар мэри Сергей Собяниннинг фармони эълон қилинди.

Ундан ташқари Москва корхоналари ёши 65дан катта бўлган ва сурункали касалликларга эга бўлган ходимларни ҳам масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. 

Бундай тартиб пойтахтдаги эпидмиологик вазият билан боғлиқдир. Бир неча кун олдин шаҳар мэри томонидан эълон қилинган ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши ҳақидаги тавсияномага кўпчиллик қулоқ солмаган эди.

- Биз тавсияномаларимиз метро ва ер усти транспортида одамлар сонини камайтиаради деб умид қилган эдик, лекин афсуски бундай бўлмади. Бир қатор корхоналар бизнинг маслаҳатга қулоқ солишди, лекин жамоат транспортида одамлар сонини камайиши кузатилмади. Энди иш берувчилар мажбурий тартибда айрим ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши керак бўлади", - деди Сергей Собянин.

Фақат тиббиёт муассасалари, мудофаа корхоналари, Роскосмос, Росатом ва бошқа стратегик муассасалар одатий тартибда ишлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги сутка давомида Москвада 2424 кишида коронавирус аниқланган. Эпидемия бошланган вақтдан буён 295 025 киши зарарланган. 

Россияда Москва энг кўп аҳоли зарарланган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда Москва вилояти - 73 832 киши. Санкт-Петербургда — 43 306 киши.

 

 


Реклама

23

Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди

298
(Янгиланган 14:39 01.10.2020)
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади. Бу ҳақда Н.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот марказининг латент инфекциялар микробиологияси бўлими бошлиғи Виктор Зуев НСН эфирида маълум қилди.

“Агар мазангиз қочса ёки поликлиникага бора олмасангиз, шифокорни чақиринг ва унинг сўзларига қулоқ солинг. Ҳеч қачон ўзини ўзи даволаш билан шуғуллланманг. Бу бемор киши учун катта хато”, - деди Зуев.

Мутахассис коронавируснинг асосий аломати ҳид билиш қобилияти йўқолиши эканини таъкидлади, аммо бу грипп ва ЎРВИдан дарак ҳам бериши мумкин.

Ўз навбатида, вирусолог Анатолий Альштейн коронавируснинг енгил шаклида дори-дармон ва ўзини ўзи яккалаш имконияти бўлганда уйда даволаниш мумкинлигини қайд этди. Бироқ коронавирус ва гриппни фарқлаш учун тест топшириш зарур. Бунинг учун уйга шифокорни чақириб, керакли таҳлилларни топшириш талаб этилади.

298
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Денежные купюры

ЕТТБ “Иссиқлик электр станциялари”ни 88,6 млн миқдорида молиялаштиради

11
Банк Директорлар кенгаши куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу лойиҳани маъқуллаган.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) “Иссиқлик электр станциялари” АЖни 88,6 млн евро миқдорида молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг банк президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан музокараларида маълум қилинди.

Банк Директорлар кенгаши томонидан куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электростанциялари” АЖ 88,6 млн евро миқдорида молиялаштирилишини маъқуллаган.

Шунингдек, ЕТТБ "Масдар" (БАА)нинг “Навоий вилояти Кармана туманида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриш” лойиҳасидаги тўғридан-тўғри инвестициялари амирлик компаниясига 60,0 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Видеоконференция давомида томонлар энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик шартларига асосланган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Банкнинг кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланди.

11